"X" ижтимоий тармоғида Теҳроннинг нуфузли Шариф университети талабалари ва "Басиж" кўнгиллилар қўшини вакиллари ўртасидаги тўқнашув акс этган лавҳалар эълон қилинмоқда.
Талабалар декабрь ойидаги кенг кўламли норозилик намойишлари вақтида "Басиж" жангчиларининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасини ёдга олиш учун тўпланишган.
"Басиж" — кўнгиллилардан ташкил топган ярим ҳарбийлаштирилган ташкилот бўлиб, унинг аъзолари қонунларга ва диний меъёрларга риоя этилишини назорат қилади. Ушбу тузилма Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) таркибига киради.