Эрон ва Сурия элчихоналари фаолиятини ўзаро тиклаш мақсадида дипломатик маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда.
Бу ҳақда Эрон ҳукумати расмийси Фотима Муҳажироний брифингда маълум қилди, дея хабар беради Эрон расмий ахборот агентлиги.
“Бизнинг (Суриядаги) элчихона иши мавзусига ёндашувимиз дипломатикдир. Ва биз тайёрмиз, улар ҳам тайёр. Икки давлат элчихоналарини очиш бўйича дипломатик маслаҳатлашувлар олиб бормоқдамиз”, - деди у.
Эрон ҳукумати вакилига кўра, Теҳрон Суриянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш ва бу мамлакатда халқ иродасига асосланган ҳукуматни шакллантиришга катта аҳамият беради.
“Терроризм тарқалишининг олдини олиш биз ва минтақа учун муҳим”, - деди Муҳажирани.
Эрон ҳукумати вакили икки давлат элчихоналарини очиш бўйича дипломатик жараён тафсилотлари ҳақида маълумот бермади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бекайий кечаги брифингда Теҳрон Суриядаги амалдаги маъмурият билан бевосита алоқада эмаслигини айтди.