Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Теҳрон яқинида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

A A A
Теҳрон яқинида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

Эрон пойтахти яқинида 29 май куни кечаси мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли енгил моторли ўқув самолёти ҳалокатга тушди. Бу ҳақда мамлакат армияси матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Исфаҳондан Теҳронга учаётган самолёт имом Хумайний номидаги халқаро аэропорт яқинида қулаб тушган. Нохуш ҳодиса оқибатида икки киши — экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Таъкидланишича, самолёт аҳоли истиқомат қилмайдиган жойга қулаган. Унинг қулашига техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

manba: daryo.uz

Киритилди: 13:07 30.05.2018. Ўқилди: 1246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда