Эрон ҳукумати Сурия президенти Башар Асадни республика ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олган жангариларга қарши курашда унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлаш чекланган характерга эга бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Ушбу маълумотни The Wall Street Journal нашри номи ошкор этилмаган араб амалдорларига таяниб келтиради.
Хабарда таъкидланишича, Теҳрон Асадга унинг режимига кўрсатилаётган ёрдам чекланишини маълум қилди ҳамда унинг қўшинларини чекинишда айблади.