Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Теҳрон АҚШ кемалари ва ҳарбий базаларига ҳужум қилиши мумкин

Теҳрон АҚШ кемалари ва ҳарбий базаларига ҳужум қилиши мумкин

Исроил ўт очишни тўхтатиш режимини бузса, Эрон Америка кемалари ва ҳарбий базаларига зарба бериши ва Ҳормуз бўғозини ёпиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Теҳрон Тель-Авив билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлган, чунки Вашингтон ва Исроилнинг янги зарбалари бўлса, "ўз ўрнида туришига ишончи комил эди".

Бироқ, Эроннинг позицияси шуки, мамлакат ташқи сиёсати, эҳтимолий янги зарбалар таҳдидига қарамай, ўзгармайди, деб ҳисоблайди нашр.

"Эрон ҳукумати уруш давридаги иқтисодий қийинчиликларга бардош бера олади, аҳоли эса байроқ атрофида тўпланиб, ўз ғазабини хорижлик тажовузкорларга қаратади", деб ёзади нашр.

Мақола муаллифига кўра, Эрон давлати 10 йилдан ортиқ вақт давомида АҚШ билан тўғридан-тўғри қуролли тўқнашувга тайёргарлик кўрган. Буни Фордодаги ядровий иншоотнинг жуда чуқур ер остида жойлашгани тасдиқлайди.

"Бу объектни америкалик бункер бустерлари томонидан бутунлай вайрон қилишдан сақлаб қолган бўлиши мумкин", деб таъкидлади нашр.

Киритилди: 15:50 26.06.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!