Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тбилисидаги аэропорт электр таъминотисиз қолди

Тбилисидаги аэропорт электр таъминотисиз қолди

Кучли ёмғирлар Тбилисидаги Шота Руставели халқаро аэропортида электр таъминотида узилишларга сабаб бўлди.

Аэропорт биносида шифтидан сув оқиб чиқиши ҳам аниқланган.

"Ҳодиса ноқулай об-ҳаво шароити туфайли содир бўлган. Бизнинг техник гуруҳимиз воқеа жойида ишламоқда ва муаммони иложи борича тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан йўловчилар эвакуация қилинди", дейилади аэропорт баёнотида.

Шуни таъкидлаш керакки, Тбилисда кетма-кет иккинчи кун кучли ёмғир ёғмоқда.

Аввалроқ Доҳадан Грузия пойтахтига учаётган Qatar Airways рейси Тбилисидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Бокуга режадан ташқари қўнганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 08:11 08.07.2026. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!