Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тайванда поезднинг рельсларидан чиқиб кетиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган

Тайванда поезднинг рельсларидан чиқиб кетиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган

ТАССнинг хабар беришича, рельсларидан чиқиб кетиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди. Тайван марказий ахборот агентлиги вагонларда 40 га яқин киши қолиб кетгани ҳақида маълум қилган.

Камида 80 киши, шу жумладан ҳайдовчи, жароҳат олди. Поездда саккизта вагон бўлиб, шулардан бештаси ағдарилиб кетган.

Фавқулодда хизматлар одамларни яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига жойлаштиришди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 16: 50 да Илан шаҳри яқинида содир бўлган. Поезд Шулинь аҳоли яшаш пунктидан Тайдун шаҳрига кетаётган эди.

Manba: uza.uz

Киритилди: 17:56 21.10.2018. Ўқилди: 1079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!