Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тайванда 5,9 магнитудали зилзила юз берди

Тайванда 5,9 магнитудали зилзила юз берди

Ер силкинишлари бутун Тайван оролида сезилди, дея хабар беради Kazinform Хитой сейсмология марказига таяниб.

Сейсмологлар душанба куни маҳаллий вақт билан соат 09:05 да Тайваннинг шарқий соҳилида 5,9 магнитудали зилзила қайд этди. Зилзила эпицентри Тайван ороли шарқидаги Хуалян округида жойлашган. Манба 10 км чуқурликда жойлашган.

Хитой матбуотига кўра, ер силкинишлари бутун Тайван оролида, шунингдек, Тайван бўғозининг нариги томонидаги Фуцзян ва Чжецзян провинцияларида ҳам сезилган. Вайронлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Киритилди: 10:50 20.06.2022. Ўқилди: 2122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!