"Ляонин" авиаташувчи кемаси бошчилигидаги Хитой Халқ озодлик армияси ҳарбий-денгиз флотининг кемалар отряди Тайван яқинидан ўтди.
Бу ҳақда орол мудофаа департаменти маълум қилди.
Унга кўра, 22 октябрь куни кечқурун Хитой кемалари Тайван назоратидаги Пратас ороллари (Дунша номи билан ҳам танилган) яқинидаги сувлардан ўтиб, шимолдан Тайван бўғози томон ҳаракатланишда давом этган.
Баёнотда таъкидланганидек, Тайван қуролли кучлари вазиятни диққат билан кузатиб борган.