Тайван қуролли кучлари ўтган кун давомида оролга Хитой Халқ Озодлик Армиясининг (ХХҚ) ўнта самолёти ва иккита кемаси яқинлашганини қайд этди.
Бу ҳақда Тайван мудофаа департаментининг кундалик ҳисоботида айтилади, дея хабар беради “РИА Новости”.
“20 март соат 06:00 дан 21 март 06:00 га қадар Хитой Халқ Озодлик Армиясининг ўнта самолёти ва иккита кемаси Тайван атрофида кузатилди”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, уч бирлик самолёт Тайван бўғозининг “медиан чизиғи” деб аталадиган йўлни кесиб ўтган.