Тайван Мудофаа вазирлиги Хитойнинг 12 та самолёти томонидан ҳаво чегараси бузилгани ҳақида хабар берди.
"Маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6 да Тайван чегаралари яқинида Хитой халқ озодлик армиясининг 20 та самолёти ва 7 та кемаси аниқланган. Хитойнинг 12 та самолёти томонидан ҳаво чегараларимиз бузилди. Тайван Қуролли кучлари самолётлар, ҳарбий кемалар ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари билан “тегишли жавоб” берди", дейилади баёнотда.