Об-ҳаво сабаб турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланди.
Айни дақиқалардан бошлаб довонда барча русумдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди.