Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими иш юритувида қарздор "TRI-A" МЧЖдан давлат фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг қарорлари мавжуд.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу қарорлар ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган ва унинг номида аниқланган Тахиатош тумани, Жайхун МФЙ,
Қорақалпоғистон кўчасида жойлашган нотурар бино тегишли тартибда хатловга олинган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган мулк жами 11 млрд. сўмга баҳолатилиб, электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқариб юборилган.