Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Татаристондаги чорвачилик фермасида юз берган ёнғин натижасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Татаристондаги чорвачилик фермасида юз берган ёнғин натижасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Татаристоннинг Малореченский қишлоғидаги чорвачилик комплекси ҳудудида ишчилар вақтинча яшаши учун мўлжалланган уй ёниб кетди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғинда 6 нафар ишчи ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, ёнғин вақтида уйда жами 39 киши бўлган. Бир соат ичида ёнғин ўчирилган. Ҳодиса жойида олти кишининг жасади топилган. Ҳалок бўлганларнинг беш нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.

Киритилди: 13:03 24.12.2024. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!