Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Tesla Хитойдан 14 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олади

Tesla Хитойдан 14 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олади

Америкалик авто ишлаб чиқарувчи Тесла компанияси Хитой бозоридан умумий миқдори 14123 автомобилни хавфсизлик ёстиқчалари билан боғлиқ муаммо сабаб қайтариб олади. Бу ҳақда Хитой савдо-сотиқни назорат қилиш давлат бошқармаси сайтида маълум қилинди. Маълум бўлишича, мазкур компанияТаката япон компаниясиннги банкрот бўлишига бош сабабчи ҳисобланмоқда.

Гап 2014 йилнинг 4 февралидан 2016 йилнинг 9 декабрига қадар ишлаб чиқилган Tesla Model S модели ҳақида кетмоқда. Автомобилни қайтариб олиш 4 апрелда бошланади.

Бошқарма хабарида газогенератор билан жиҳозланган Takataнинг мазкур автомобиль партиясида йўловчилар учун мўлжалланган хавфсизлик ёстиқчаларида аммоний нитрат ишлатилган бўлиб, бу модда одам саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин. Tesla барча ёстиқчаларни хавфсизига алмаштириш ниятини билдирган.

 

2017 йилнинг июнь ойида Takata ўзининг банкротлиги ҳақида эълон қилган бўлиб, бошқарувни Американинг Key Safety Systems компаниясига топширган.

ria.ru

Киритилди: 12:44 18.01.2019. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!