Марказий банк январь—март ойларида трансчегаравий пул ўтказмалари 3,3 млрд доллар бўлганини маълум қилди.
Бу 2024 йилнинг мос давридаги — 2,5 млрд долларлик кўрсаткичга нисбатан 32 фоизга кўпроқдир.
Пул ўтказмаларининг бундай ижобий динамикаси аҳоли даромадларининг ўсишига ёрдам бермоқда.
Бу доллар курсига ҳам ижобий таъсир қиляпти. Долларнинг сўмга нисбатан қиймати I чоракда ҳам, йил бошидан бери ҳам деярли ўзгаргани йўқ.