Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ташқи ишлар вазирлиги Стивен Сигални ишга олди

A A A
Ташқи ишлар вазирлиги Стивен Сигални ишга олди

Машҳур актёр Стивен Сигал Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Россия-АҚШ гуманитар алоқалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Россиянинг Халқаро масалалар бўйича Кенгаш қўмитаси раиси Константин Косачев хабар бермоқда.
 
Стивен Сигалнинг юксак лавозимга тайинлангани АҚШ ва Россия сиёсатчилари томонидан турли мулоҳазаларни келтириб чиқармоқда.
 
Актёр икки халқнинг гуманитар соҳа бўйича муҳим лавозимига муносиб кўрилгани учун ўз миннатдорлигини билдирган.
 
Маълумот ўрнида, Стивен Сигал 2016 йилда Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг шахсан ўзидан Россия фуқаролиги паспортини олган эди.

Manba: qalampir.com

Киритилди: 21:00 06.08.2018. Ўқилди: 1331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар