Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тарихда илк бор: Ўзбекистон парашахмат олимпиадасида 3-ўринни эгаллади

Тарихда илк бор: Ўзбекистон парашахмат олимпиадасида 3-ўринни эгаллади

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган 3-парашахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этди.

Нуфузли мусобақада 36 та давлатдан 41 та жамоа ва 164 нафар етакчи шахматчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 3 та таркиб билан қатнашди.

Ҳал қилувчи 7-турда Ўзбекистон-1 жамоаси Исроил терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.

Мусобақа якунига кўра, Полша 1-ўринни, Куба 2-ўринни эгаллади. Ўзбекистон паратерма жамоаси эса 11 очко билан 3-ўринни қўлга киритди.

Бу Ўзбекистон парашахмати тарихида Олимпиадада қўлга киритилган илк бронза медалидир.

Самарқанд мезбонлик қилган 3-парашахмат олимпиадаси жамоалар сони ва иштирокчилар қамрови бўйича ҳам рекорд натижани қайд этди.

Киритилди: 17:52 17.09.2026. Ўқилди: 741 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!