Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тарихда биринчи марта Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари ўтказилади

Тарихда биринчи марта Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари ўтказилади

Бугун Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларини ўтказиш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унда вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда вазирлик вакиллари қатнашди.

Ҳозирда бутун дунёда коронавирус пандемияси сабабли спорт ўйинларини ўтказишда муаммолар туғилмоқда. Россия Федерациясидаги мавжуд санитария-эпидемиологик вазият туфайли айни пайтда илк маротаба ташкил этилаётган спорт ўйинларини 2020 йил 4 сентябрдан 11 сентябргача ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Видеоконференцияда спорт ўйинларини ўтказиш тартиби, хавфсизлик чоралари, тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоиз, I Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Бокс, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, сув полоси шулар жумласидан. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Киритилди: 22:25 06.07.2020. Ўқилди: 3838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!