Бугун 8 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Танзила Нарбаева Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига кузатиш маросимида иштирок этди

Танзила Нарбаева Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига кузатиш маросимида иштирок этди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024-ёзги Олимпия ўйинларига кузатиш маросимида иштирок этди. Т. Нарбаева спортчиларимизга омад тилади.

"Азиз спортчиларимиз,

Сўнгги йилларда сизлар олимпиадаларда мисли кўрилмаган натижаларни олиб келяпсиз. Спорт лицензияларини қўлга киритиш осон эмас. Бунинг ортида нафақат сизнинг тинимсиз меҳнатингиз, балки ота-онангизнинг сизга бўлган ишончи, тарбияси, мураббийларингизнинг меҳнати самараси ва энг аввало, давлатимиз тарафидан спортга бўлган эътибор, яратилаётган шарт- шароитлар туради.

Айниқса спортчиларимиз ичида қизларимиз сони кўпайиб бораётганлигини кўриб жуда ҳам ғурурланаман.

Бугун ҳар бирингиз Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш, юртимиз шаънини бутун дунёга яна бир бор намоён этишни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйгансиз. Бу нафақат сизнинг шахсий ғалабангиз, балки Ўзбекистоннинг умумий ғалабаси ҳам бўлади.

Бу мақсадингизга эришишингизга ишонамиз, омад ёр бўлсин!"

Киритилди: 09:44 03.07.2024. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!