Таниқли турк актёри Танер Олмез 10 июнь, чоршанба куни уйланди, деб ёзади "Геже" ахборот нашри.
Хабарга кўра, актёр рафиқаси Эже Чешимоглу билан бўлган ришталари ҳақида гапирди.
"Мен уйланганимдан кейин бу ҳақда гапиришга қарор қилдим, чунки тўйгача оммавий ахборот воситаларининг эътиборини жалб қилишни хоҳламаган эдим", — деди Олмез.
Маълум бўлишича, актёр асосий тўйни кузда Истамбулдаги элита меҳмонхоналаридан бирида ўтказишни режалаштирган.