Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Таниқли математик коронавирус қурбони бўлди

A A A
Таниқли математик коронавирус қурбони бўлди

Британиялик математик ва "Ҳаёт" ўйинининг яратувчиси Жон Хортон Конуей коронавирусдан 82 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда унинг ҳамкасби Сам Вон твиттерда маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ўлим тўсатдан содир бўлган.

Хортон 1937 йил 26 апрелда туғилган. У Кембриж университетини тамомлаган. 1986 йилдан вафотигача АҚШнинг Принстон университетида ишлади.

Математик "Ҳаёт" ўйинининг яратувчиси сифатида танилган. Бундан ташқари, ҳаммуаллифлар билан биргаликда у ўйинларнинг комбинаториал назариясининг асосларини яратди ва сурреал рақамларни топди.

 

Киритилди: 12:56 13.04.2020. Ўқилди: 2889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда