Британиялик таниқли актриса Эмма Уотсон севгилиси Лео Aлександр Робинтон учун фильмларда ишлашдан бош тортди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Нашр манбасининг ёзишича, актриса сўнгги 18 ой давомида учрашган севгилиси билан кўпроқ вақт ўтказиш учун карьерасида танаффус қилишга қарор қилган. Газетанинг суҳбатдоши, эҳтимол таниқли шахс оила қуриш ҳақида ўйлай бошлаганини таъкидлади. Маълум бўлишича, қишда жуфтлик бир неча ҳафта Ибицада бўлган, ҳозирда эса Лос-Aнжелесда яшайди.
2020 йил апрелида Лео Aлександр Робинтон илгари марихуана савдоси билан шуғуллангани маълум бўлди. Калифорниялик тадбиркор наша сотишга ихтисослашган компанияда ишлаган, аммо 2019 йилда ишини тарк этган.