Америкалик таниқли актриса Жессика Алба саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли кинони тарк этди.
Маълум бўлишича, Жессика 11 ёшга қадар беш марта операцияни бошдан кечирган. Сурункали аллергиядан азият чеккан, онаси саратон касаллиги билан курашган. Саломатликнинг қадрига етиб улғайган ижодкор қарорини мана шундай изоҳлади.
Актриса 2008 йилда қизи Онорни дунёга келтиргач, саломатлик тушунчасига аввалгидан жиддийроқ қарашни бошлаган ва касал инсоннинг бахтли бўлиши жуда қийин деган қарорга келган.