Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Танамизда энг кўп учрайдиган 5 та витамин ва минералларнинг етишмаслиги нималарга сабаб бўлиши мумкин?

Танамизда энг кўп учрайдиган 5 та витамин ва минералларнинг етишмаслиги нималарга сабаб бўлиши мумкин?

Танамизда энг кўп учрайдиган 5 та витамин ва минералларнинг етишмаслиги нималарга сабаб бўлиши мумкинлигини биласизми?

“Dori-Darmon” AK худди шу ҳақда маълумот берди.

1. Темир моддасининг етишмаслиги.

Озиқланишнинг энг кенг тарқалган камчиликларидан бири. Бу дунё бўйлаб одамларнинг 25 фоизидан кўпроғида учрайди. Темир етишмаслиги натижасида энг энг кенг тарқалган касаллик - бу анемия

2. Йод танқислиги.

Йод етишмовчилигининг энг кенг тарқалган белгиси қалқонсимон безнинг катталашиши бўлиб, у вазн ортиши билан ҳам намоён бўлиши мумкин.

3. Д витамини етишмовчилиги.

 Инсоляция даражаси паст бўлган минтақаларда  Д витамини етишмаслиги жуда кенг тарқалган.

4. A витаминини етишмаслиги.

 A витамини ёғда ерийдиган витамин ҳисобланади.  У терининг, тишларнинг, суякларнинг, ҳужайра мембраналарининг соғлиғи ва кўз равшанлигига ёрдам беради.

5. Магний танқислиги.

Магний танамиздаги 300 дан ортиқ ферментатив реакцияларда иштирок этадиган асосий минералдир.  Магнийнинг кучли етишмовчилиги  юрак ритмининг бузилиши, мушакларнинг қисқариши ва оёқ соғриғига сабаб бўлади.

Киритилди: 21:15 25.01.2021. Ўқилди: 3409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!