Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Талабалар учун янги интерактив хизмат ташкил етилди

Талабалар учун янги интерактив хизмат ташкил етилди

Бугунги кунда барча корхона ва ташкилотлар, шунингдек таълим муассасалари зарур вазифаларни онлайн шаклда амалга ошириш, мурожаатлар билан ишлаш масаласидаги муаммо ва камчиликларни тезкорлик билан бартараф этмоқда.

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ахборот комуникациялар бўлими томонидан ишлаб чиқилган, янги интерактив хизмат ҳам

институт ходимлари ва талабалари учун ўзаро мулоқотнинг рақамли кўринишига эга бўлди.

СамДТИ ректори Ж.Ризаев ташаббуси билан институтнинг босқичма-босқич тўлиқ рақамли шаклга ўтаётганлиги, ректорат ва талабалар ўртасидаги мулоқотда мутлоқ шаффофликни таъминлашни ва ҳар қандай тафовутга барҳам бериши мақсад қилинган.

Институтнинг sammi.uz веб сайти интерактив хизматлар бўлимида реал вақт режимида ўзаро алоқани таъминлаш мақсадида қуйидаги онлайн хизматлар кўрсатиш таъминланади.

- Институт раҳбариятига махсус каналлар орқали тўғридан-тўғри мурожаат этиш;

- Ётоқхонага эга бўлиш учун зарур ҳужжатлар нусхаларини онлайн йўллаш;

- Ётоқхонадан жой ажратилиши ёки рад этилганлиги тўғрисида СамДТИга тегишли қисқа рақам (4546) дан смс орқали жавоб олиш;

- Масофадан туриб ётоқхона шарт-шароитлари билан танишиш ;

Мазкур интерактив хизмат, талабаларга вақтни сезиларли даражада тежашга имкон бериб, бир қатор қулайликлар яратади. Уларни ҳар қандай

кўринишдаги кераксиз расмиятчиликлардан қутқаради.

СамДТИ раҳбарияти томонидан мунтазам равишда талабалар, уларнинг ота-оналари ёки васийлари, абитуриентлар учун ўзаро мулоқотнинг инновацион ечимлари такоммилаштирилиб борилади.

Киритилди: 17:09 28.08.2021. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!