Манчестердаги тунги клубларнинг бирида телефонини йўқотиб қўйган Арчи исмли йигит, дўстларининг айтишича, жуда қаттиқ тушкунликка тушиб қолган. Ундан кейин эса фожиа содир бўлган, деб ёзади Daily Mail .
Маълум бўлишича, эртаси куни унинг жасади Салфорд университетининг ётоқхонасидан топилган. Қайд этилишича, Арчи у ерда журналистика соҳасида таълим олган.
Қариндошларининг айтишича, Арчи бундай иш қила олмайди. Ваҳоланки, у жуда ҳам ақлли йигит бўлган.
Биз бунга ҳали ишонганимиз йўқ , дейди унинг онаси. Аммо бу кўпчиликнинг кўзига сирли қотиллик бўлиб кўринмоқда, дейди нашрлардан бири. Полиция текширув ишларини олиб бормоқда.