Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Талаба қизни зўрламоқчи бўлган декан ўринбосари қамоққа олинди

Талаба қизни зўрламоқчи бўлган декан ўринбосари қамоққа олинди


Ижтимоий тармоқларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида декан ўринбосари 3-курс талабасига тегажоғлик қилгани ва уни ойнадан итариб юборгани айтилган хабарлар тарқалди.

Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, олийгоҳ декан ўринбосарига нисбатан ЖКнинг қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш ва номусга тегиш моддалари билан жиноят иши очилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган.

ССВ маълумотларига кўра, талаба қизга кататравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб силжиши, қуймуч суягининг ўнг томонда синиб қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилган.

Жабрланувчининг саломатлиги жиддий назоратга олинган. Унга барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиляпти.

Киритилди: 20:22 27.10.2021. Ўқилди: 4548 марта. Фикрлар сони: 13 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!