Талаба фарзандли бўлганида унга ОТМ томонидан бир марталик 893 513 сўм "суюнчи пули" берилади!
➖ Талаба олий таълим муассасасига аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади ва унга раҳбарият томонидан белгиланган нафақа пулини 10 кундан кечиктирмай тўлаб бериш мажбурий ҳисобланади. Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизини ташкил этади.
❗️2026 йил ҳозирги ҳолатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм этиб белгиланган.
Керакли ҳужжатлар:
➖ ОТМ ректори номига ариза;
➖ Паспорт нусхаси;
➖ Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.