Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Таҳлилчи: Эрон инқирози еврога жиддий хавф туғдирмоқда

Таҳлилчи: Эрон инқирози еврога жиддий хавф туғдирмоқда

Яқин Шарқдаги можаро фонида евро энг катта хавфлардан бирига дуч келмоқда. Бу ҳақда Alfa-Forex мижозларни қўллаб-қувватлаш ва савдо бўлими раҳбари Александр Шнайдерман маълум қилди.

Таҳлилчига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик аллақачон нефть ва газ нархларининг сезиларли ошишига олиб келган. Бу эса асосий энергия истеъмолчиларидан бири бўлган Европа Иттифоқи иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шнайдерманнинг таъкидлашича, энергия нархларининг қимматлаши инфляциянинг тезлашишига, бизнес харажатларининг ортишига ва истеъмолчилар талабининг пасайишига сабаб бўлиши эҳтимол. Бу эса евроҳудудда иқтисодий секинлашув ва ҳатто техник рецессия хавфини кучайтириб, евро курсига қўшимча босим ўтказади.

Унинг сўзларига кўра, геосиёсий беқарорлик шароитида инвесторлар кўпроқ доллар активларига йўналади. Бу эса АҚШ валютасининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Шнайдерман нейтрал сценарийда евронинг ўзгарувчанлиги яқин келажакда ҳам сақланиб қолишини айтди. Унинг прогнозига кўра, евронинг долларга нисбатан курси 1,15–1,18 оралиғида ўзгариши мумкин.

Маълумотларга кўра, 3 март куни доллар индекси асосий жаҳон валюталарига нисбатан тахминан 0,8 фоизга ошган. Бу ўсиш Яқин Шарқдаги воқеалар фонида кузатилиб, 2025 йил апрелидан бери энг йирик икки кунлик ўсишлардан бири бўлди.

Киритилди: 22:32 05.03.2026. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!