Октябрь ойида Жанубий Корея разведкаси 1500 Шимолий Корея аскари Узоқ Шарқдаги Россия полигонларида бўлганини хабар қилган эди.
Рус қўшинларининг Курск вилоятидаги қарши ҳужуми муваффақиятсиз бўлди, деб таъкидлайди Bild.
Украинанинг 6 август куни Курскга бостириб кириши Иккинчи жаҳон урушидан кейин Россия тупроғига қилинган энг йирик хорижий ҳужум бўлди.
Жангни Россия ҳудудига олиб кириш Россия президенти Владимир Путинни муддатли ҳарбий хизматчилардан фойдаланишга мажбур қилди.
Россия нима қилишни режалаштиряпти?
Украина урушида нималар содир бўляпти?
Буюк Британиянинг MI6 раҳбари Украинанинг Курск ҳужуми «руслар учун урушни ўз уйига олиб келди» деди.