Агар ариза берувчига виза берилмаса ёки у Қўшма Штатларда бўлиш талабларига тўлиқ жавоб берса, гаров пули қайтарилади.
Департамент гаров пули тўлаш виза берилишини кафолатламаслигини таъкидлади. Шунингдек, ваколатли мансабдор шахснинг розилигисиз амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди.
АҚШ расмийлари 5 мингдан 15 минг долларгача бўлган гаров пули нишонга олинган мамлакатлар фуқаролари визани суиистеъмол қилиб қолиб кетмаслигини таъминлашда самарали эканини айтиб, бу чорани ҳимоя қилмоқда.
Янги қоида 20 августда ишга тушириладиган 12 ойлик синов дастури доирасида амал қилади.