Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан 2025 йил давомида тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш ҳамда асоссиз таъсир чораларининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, йил мобайнида ваколат доирасида Давлат ва назорат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан 260 дан зиёд таъсир чоралари кўрилиши таъминланди.
Хусусан, ўтказилган ўрганишлар ва тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларда кўтарилган муаммоларни юзага келтирувчи омилларни таҳлил этиш натижасида 34 нафар Давлат органларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва айбдорларга нисбатан чора кўриш бўйича бўйича тақдимнома, 3 та огоҳнома ва қабул қилинган қарорларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш бўйича 3 та хулоса киритилди.
Киритилган тақдимномалар бўйича қонунбузилишларга йўл қўйган 30 дан зиёд мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланилган.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан 220 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони томонидан амалга оширилаётган мазкур ишлар тадбиркорлик субъектлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, давлат органлари ва тадбиркорлар ўртасида қонуний ва очиқ муносабатларни таъминлашга хизмат қилмоқда.