Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўт ўчирувчининг ноодатий севги изҳори

A A A
Ўт ўчирувчининг ноодатий севги изҳори

Американинг Фейетвилл шаҳрида фаолият олиб борадиган бир ўт ўчирувчи севган қизига турмуш қуриш таклифини 30-метрли шланг ёрдамида билдирди.

Йигит севган қизини ўт ўчириш машинаси томида суратга тушишга таклиф қилди. Жуфтлик фото учун қулай кўриниш танлаётганда иккинчи машина секин жойидан қўзғалди ва унинг тагидан 30-метрли шланг ёрдамида ёзиб чиқилган — «Will you marry me?» сўзлари чиқиб келди.

Бу пайтда ўт ўчирувчи тиз чўкиб, қизга узук тутиб турган эди. Йигит билан олти йилдан буён учрашиб юрган қиз шу заҳотиёқ бу таклифга розилик билдирди.

Кейинчалик куёвнинг тан олишича, бу таклифни ташкиллаштириш унинг 2 соат вақтини олган.

Manba: topnews.ru

Киритилди: 08:37 11.05.2018. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар