Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўт ўчирувчилар қон саратонига чалинадими?

A A A
Ўт ўчирувчилар қон саратонига чалинадими?

2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркдаги эгизак минораларда ёнғинни бартараф этишда қатнашган ўт ўчирувчиларнинг жуда катта қисми қон саратонидан азият чекмоқда. Улар орасида бу касаллик ғайриоддий тарзда кўп учрайди, деб ёзади “TengriNews”.

Масалани ўрганган тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, кўпгина қутқарувчилар ва уларнинг ёрдамчилари моноклонал гомеопатия ташувчиларига айланган. Бу саратоннинг бошланиши аломатидир.

“Бу дегани ўт ўчирувчилар шаҳарнинг бошқа истиқоматчиларига нисбатан кўпроқ миелома қурбонларига айланади”, дея таъкидлади Нью-Йоркдаги Альберт Эйнштейн номидаги тиббиёт коллежи вакили Амит Варма.

Олимлар кўпдан буён ўт ўчиришнинг хавфли жиҳатларини ўрганмоқда. Олов, иссиқлик ва тутун ўт ўчирувчини ўлдириши, шунингдек, бунақа муҳитда кўп бўлиши саратонга олиб келиши мумкин.

Киритилди: 00:58 12.05.2018. Ўқилди: 1350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар