Массачусетс технология институти мутахассислари коинотда ҳаёт сувсиз кечиши мумкинлигини тахмин қилишди.
Мутахассислар сульфат кислотадан органик бирикмалар олишнинг турли усулларини синаб кўриш натижасида шундай хулосага келишди. Демак, ионли суюқлик ҳаётнинг келиб чиқиши учун муқобил муҳитга айланиши мумкин.
Юқори ҳароратли - 180 даражагача - ва паст босимли сайёраларда ионли суюқлик пайдо бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Ерда у табиий равишда фақат иккита ўзига хос турдаги чумолиларнинг заҳарларини бирлаштириш орқали ҳосил бўлади. Бироқ ионли суюқлик саноат мақсадларида синтезланади.