АҚШнинг бир гуруҳ олимлари инсон танаси қаришининг жадаллашишига олиб келувчи бир қанча маҳсулотлар турини аниқлашди. Улар ташқи кўринишнинг ўзгаришига олиб келувчи танадаги физиологик жараёнларнинг фаоллашувига сабабчи бўлади, дея хабар берди «tridantius.uz»
Шакар. Олимларнинг кўплаб ишлари шуни кўрсатмоқдаки, шакар молекулалари коллагеннинг гликация жараёнига (терини эластиклаштирувчи ва силлиқлаштирувчи оқсил структураси) киритилганлиги сабабли терининг қаришини тезлаштиради. Коллаген гликацияси унинг молекулалари структурасини бузади: ташқи кўринишда бу ажинлар пайдо бўлишида, юзнинг тиниқлиги йўқолишида намоён бўлади.
«Гликация — бу барча инсонларда кузатиладиган тананинг табиий жараёни. Бироқ кун давомида шакарнинг меъёридан ортиқ истеъмол қилиниши коллагеннинг тез сарфланишига олиб келади, шу билан бирга, зарарланган коллаген нафақат терига, балки тананинг барча тўқималарига ўз таъсирини кўрсатади», деган хулосани беришмоқда Германиянинг Мунстер университети олимлари.
Колбаса. Дўконлардан олинган колбаса маҳсулотлари таркибида фосфорли қўшимчалар бўлади, уларни истеъмол қилиш пайтида организмда артериялар ва қон томирлар деворлари учун зарарли бўлган калсийли брикмалар ҳосил бўлади. Натижада заиф ва бўшашган қон томирлари ҳардоим ташқи кўринишга ўз таъсирини кўрсата бошлайди — тери носоғлом тусга киради, шамоллашга мойиллик юқорироқ бўлади, тери эрта қурий бошлайди.
Таркибида транс ёғлар бўлган маҳсулотлар. АҚШдаги Жорж Вашингтон университети олимларининг таъкидлашича, таркибида транс ёғлар бўлган маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш қариш тезлигини оширади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, транс ёғлар паст зичликдаги қонда липопротеинларнинг контсентратсиясини оширади, бу эса мияда оқсил моддалари таъминоти жараёнини секинлаштиради, натижада инсон фикрлаш қобилиятида сусайишлар кузатилади.
Кўпинча, транс ёғлар тайёр хамир овқат (айниқса, қаймоқли ун маҳсулотлари), шунингдек, ёғли сут маҳсулотлари, мол гўшти ва қўзичоқ гўшти таркибида кўпроқ бўлади.
Сут. Швецияда олимлар томонидан олиб борилган изланишлар шуни кўрсатдики, сутни доимий равишда истеъмол қилиш, кейинчалик суякларда салбий жараёнларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, бу сут таркибидаги махсус сут шакари ҳисобланган лактозалар билан боғлиқдир. Лактоза таркибидаги моддалардан бири оксидловчи сифатида ҳаракатланади ва шамоллашга олиб келади, дейди тадқиқотчилардан бири.
Manba: therussiantimes. com