Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Сурхондарёлик маст эркак ИИБ ходимини калтаклади

Сурхондарёлик маст эркак ИИБ ходимини калтаклади

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 21 июнь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи Э.Ж. маст ҳолда Сувсоз даҳасида жойлашган 3-сонли ИИБ биноси олдида шу даҳада яшовчи В.К. билан жанжаллашади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Чақирув асосида воқеа жойига келган Бектемир туман ИИБ тезкор вакили, лейтенант Ш.С. фуқаро Э.Ж.ни тартибга чақирган вақтида у ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, қаршилик кўрсатиб, уриб, жароҳат етказди.

Натижада лейтенант Ш.С. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 19:11 24.06.2018. Ўқилди: 1446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!