Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёдаги портлашнинг сабаби аниқланди

Сурхондарёдаги портлашнинг сабаби аниқланди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Денов туманидаги “Инденим” савдо мажмуасида содир бўлган нохуш ҳолат сабаблари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

Мажлисда "Hududgaz Surxondaryo" газ таъминоти филиали директори М.Мансуров ҳолат бўйича изоҳ берди.

Маълум қилинишича, текширувларда 2013-йилда қурилган «Инденим» савдо мажмуасининг остида Денов тумани ҳокимлиги қозонхонасини газ билан таъминлайдиган ерости ўрта босимли газ қувури ўтказилгани аниқланган.

Унинг қўшимча қилишича, амалдаги қурилиш нормалари ва қоидаларига кўра, иншоотнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун Савдо мажмуаси ўрта босимли газ қувурининг хавфсизлик зонасини ҳисобга олган ҳолда қурилиши керак эди.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ, (https://t.me/axborot_xizmati/10330) ушбу муҳофаза зонаси бинонинг пойдеворидан 4 метр масофани ташкил этиши лозим бўлган.

«Инденим» савдо мажмуаси газ қувурининг айнан ўзида қурилгани сабабли ер остидаги коммуникациялар созлигини текшириш учун кириш йўли бўлмаган. Ўтказилган текширувларда мажмуа остида ҳосил бўлган дайди токлар металл қувурларнинг ташқи коррозиясига ва газ қувурида нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келган. Бу эса ўз навбатида газ сизиб чиқишига ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнашига сабаб бўлганини маълум қилди.

"Hududgaz Surxondaryo" газ таъминоти филиали директори изоҳини тинглаган вилоят раҳбари, вилоятда нечта нотурар объект шу тартибда газ тармоғига уланганини сўради. 25 та объект шу тартибда газ тармоғига улангани бўйича жавобни олгач, зудликда ушбу объектларни газ тармоғидан узиш ҳамда вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларини инвентаризациядан ўтказиб, ноқонуний ҳолатлар аниқланса, уларни ҳам газ тармоғидан узиш ва ҳавфсиз жиҳозларга алмаштириш юзасидан туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосарлари ва газ идоралари раҳбарларига топшириқ берди.

Тўра Боболов шунингдек, мазкур ҳолат тафсилотларини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига очиқ-ойдин кўрсатиш бўйича масъулларга вазифа юклади.

Киритилди: 18:19 15.12.2021. Ўқилди: 5953 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!