Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда ўрик пишди

Сурхондарёда ўрик пишди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида ўрик пишди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тумандаги МЧЖ томонидан барпо этилган ўрикзорларда инновацион технологияни муваффақиятли қўлланиши ҳисобига экинлар барвақт ҳосилга кирди.

2020 йилда ташкил этилган корхонада ўтган қисқа вақт ичида қарийб 102 гектар майдонда томчилатиб суғориш орқали ўрик (микадо, магадант, калорода, майкод, лидегод, синишкод, рубица, касинко, радова) ва шафтоли (нектар) парваришлаш йўлга қўйилди.

Эртапишар ва ҳосилдор бу меваларнинг кўчати хориждан келтирилган бўлиб, ер ва иқлимга тезда мослашди.

Сурхондарёда ўрик пишди

Бугун МЧЖ боғларида ўрик ғарқ пишган. Ҳосилни йиғиб олишни бошлаган боғбонлар халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган дармондорига бой неъматни Россияга экспорт қилишга ҳам киришди.

Кўчатлар 3-4 йиллик бўлгани сабаб, гектаридан қарийб 25 тоннадан ҳосил олинмоқда.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, келгусида 80-100 тоннагача ҳосил олиш режалаштирилган бўлиб, биргина жорий йил мавсум давомида ўрикнинг ўзидан қарийб 1500 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилиш кўзда тутилган.

Киритилди: 09:31 27.04.2024. Ўқилди: 1059 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!