Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёда президент кортежидаги машина аёл кишини уриб кетгани ростми?

Сурхондарёда президент кортежидаги машина аёл кишини уриб кетгани ростми?

Жорий йилнинг 3 июнь куни ижтимоий тармоқда “Президент ташрифи вақтида кўча супураётган аёлни ҳокимлик машинаси уриб кетди. Аёл икки кундан буён комада” сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бу хабарга изоҳ берди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 1 июнь куни соат 07:30 ларда ҳайдовчи Э.Б. ўз бошқарувида бўлган “Каптива” русумли автомобилни Термиз шаҳри, “Шодлик” маҳалласидаги А.Темур кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, ушбу кўчанинг “Баркамол авлод” марказий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан ўтаётган вақтда унга нисбатан чап томондан ўнг томонга қараб пиёдалар йўлакчасидан велосипедда кетаётган П.Р.ни автомашинасининг олд қисми билан туртиб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, фуқаро П.Р. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалидаги жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суриштирув давомида аниқланишича, мазкур транспорт воситаси давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида ташкил этилган кортеж автомобилларига алоқаси йўқлиги, бундан ташқари Амир Темур ва Баркамол Авлод кўчаларининг кесишмасида кортеж ҳаракатланмаганлигини маълум қиламиз.

Киритилди: 17:49 03.06.2021. Ўқилди: 9886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!