Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

Сурхондарёда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

Дўконнинг тахминан 20 квадрат метр майдони олов ичида қолган.

Кеча, 5 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Узун туманида жойлашган бозорда ёнғин юз берди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, “Кичик жончекка” маҳалласи, Термизий кўчасидаги озиқ-овқат савдо нуқтасида соат 18:18 да ёнғин чиққан.

Дўконнинг тахминан 20 квадрат метр майдони олов ичида қолган. Ҳодиса ҳақида тезкорлик билан 112 рақамига хабар берилган ва 10 дақиқа ичида воқеа жойига иккита ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Ёнғин 18:28 да ўраб олинган ва 18:50 га келиб тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги хўжалик моллари дўконида ҳам шунга ўхшаш ёнғин содир бўлганди. Ўшанда тахминан 70 квадрат метр майдон зарар кўрган, аммо одамлар саломатлигига путур етмаган эди.

Киритилди: 16:59 06.09.2025. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!