Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарёда МЧЖ раҳбари аёл кишини пичоқлади

A A A
Сурхондарёда МЧЖ раҳбари аёл кишини пичоқлади

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 10 июнь куни Шеробод маҳалласида яшовчи шу маҳаллада жойлашган МЧЖлардан бирининг раҳбари З.К. шу МЧЖ қоровулхонасида ўзаро жанжал оқибатида Ангор туманида яшовчи Г.Р. исмли аёлга пичоқ уриб жароҳат етказган. 

Натижада Г.Р. касалхонага ётқизилган. З.К. ушланган.

Manba: kun.uz

Киритилди: 16:11 11.06.2018. Ўқилди: 1950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар