Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда мактабга фаррош бўлиб ишга кириш 400 доллар?!

A A A
Сурхондарёда мактабга фаррош бўлиб ишга кириш 400 доллар?!

ИИБ ходимлари умумтаълим мактаби директорини фаррошлик вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 400 доллар олаётган пайтида қўлга олишди.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Тоқчи маҳалласида яшовчи умумтаълим мактаби директори Жума Шоев (исм-шарифлар ўзгартирилди) Ниҳол Қобиловани таълим муассасаси фаррошлигига ишга қабул қилиб, қўшимча пул ишлаб олмоқчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабарбермоқда.

Мактаб директори “Капа” ошхонасида 400 долларни пора сифатида олаётганида туман прокуратураси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 15:13 24.06.2019. Ўқилди: 2297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар