Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси озодликдан маҳрум этилди

Сурхондарёда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси озодликдан маҳрум этилди

Жорий йилнинг март ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Жарқўрғон туманида истиқомат қилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти тарафдори 1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Алимов Ботир Хуррамовичнинг жиноий фаолиятига чек қўйилган эди.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, Б.Алимов Интернетнинг “Facebook” ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқларида “Охират ҳисоби” номли профили орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, виртуал дўстларига «Ҳизб ут-Таҳрир» ДЭТнинг аудио-видео материалларини тарқатиб келган.

Б.Алимовнинг жиноий ҳаракатлари айни пайтда, Полшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг фаол ёлловчилари ҳисобланган халқаро қидирувда бўлган қуйидаги шахслар томонидан бошқарилган.

Улар: “Маҳмуд Абдулмўмин” тахаллусли 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, Холдаров Махмуджон Абдумаликович ва «Мансур Амин» тахаллусли 1986 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган Эшматов Сухроб Нажмиддинович

Сурхондарёда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси озодликдан маҳрум этилди

“Маҳмуд Абдулмўмин”

Сурхондарёда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси озодликдан маҳрум этилди

«Мансур Амин»

Жорий йилнинг июль ойида Б.Алимовнинг жиноий қилмишлари Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди томонидан кўриб чиқилиб, у 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Киритилди: 17:47 20.07.2022. Ўқилди: 3297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!