Журналист Шокир Шариповнинг маълум қилишича, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида айрим фермерлар пилла шартномасини тузишга мажбурланяпти.
Фермерларда тут барги етишмаслиги ва ўтган йилги тўловлар тўлиқ амалга оширилмагани сабабли улар шартнома тузиш истаги йўқ. Шунга қарамай, фермерларни бир жойга тўплаб, босим ўтказилаётгани таъкидланмоқда.
Ҳозирча расмий идоралардан изоҳ берилмаган.