Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёда эркак аёлини ўлдириб, сойликка кўмиб юборди

Сурхондарёда эркак аёлини ўлдириб, сойликка кўмиб юборди

Сурхондарёда эркак аёлини ўлдириб, сойликка кўмиб юборди. Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов aniq.uz’га хабар берди.

Манга кўра, Сурхондарё вилояти Бандихон туманида А.Қ. (эркак) турмуш ўртоғи Ф.Т. (аёл) билан олдиндан давом этиб келаётган оилавий низо туфайли ўзаро муносабатларни тиклаш мақсадида аёлини яшаш хонадонига олиб бораётган вақтда йўлда тортишиб қолиб, жанжал давомида автомашинасида отвёртка билан Ф.Т.нинг кўкрак қафасига бир неча маротаба санчиб олиб, уни қасддан ўлдириб, “Даштиғоз” маҳалласи ҳудудидаги сойликка ташлаб, кўмиб юборганлиги аниқланган.

РСТЭИАМ Сурхондарё филиалининг 2024 йил 1 март кунидаги 28-сонли дастлабки маълумотномасида, марҳума Ф.Т.нинг қорин бўшлиғи олд девори ўрта ва ўнг ён соҳаларидан қорин бўшлиғига тешиб кириб ошқозон, катта чарви, ўнг буйракни яралаган жароҳатлар, ўнг билак юқори учлиги, ўнг билак кафт бўғими ички юзаси, ўнг қўл 5-бармоқ асос фалангаси, чап қўл кафт усти, чап қўл 3-бармоқ асос фалангаси соҳаларидаги кесилган яралар, пастки жағ суяги очиқ синиши, ўткир ички ва ташқи қон кетиши каби тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра "ҳаёт учун хавфли бўлган оғир" тан жароҳати деб баҳоланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бандихон туман прокуратураси томонидан шу йил 1 март куни фуқаро Қ.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:18 07.03.2024. Ўқилди: 2363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!