Фуқаро Б.М. Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида, АТБ "Туронбанк" Термиз филиали бош мутахассиси Ж.К. ва "Bio Texno Eko" МЧЖ ишчиси Ш.Ҳ. Термиз тумани "Паррандачилик" маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимининг 16.01.2012 йилдаги қарорига асосан, “Sh.T” хусусий корхонасига ёрдамчи хўжалик учун вақтинча бириктирилган туман ҳокимлиги захирасидаги 5,5 гектар бўш ер майдонини 285 млн. сўмга сотишга келишиб, келгусида мансабдор танишлари орқали ер майдонига оид ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 100 млн. сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.