Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сурхондарёда экология бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Сурхондарёда экология бўлими бошлиғи пора билан ушланди

❗️ Бугунги кунда республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли ва кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилиб, барча давлат идоралари ҳамда ташкилотларида комплаенс хизмати йўлга қўйилди ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ушбу иллатга қарши янада кескин чоралар кўриш топширилди.

Коррупция омилини минималлаштириш – давлат тараққиётига, халқ фаравонлигига хизмат қилади. Аммо, халқдан кўра, ўз халқумини ўйлаган мансабдорлар йўқ эмас.

🔴 Жумладан, Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туманлардан биридаги бўлими бошлиғи маҳаллий МЧЖ ҳудудида 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор дарахтлари тегишли рухсатнома олмасдан, ўзбошимчалик билан кесилганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани табиатга етказилган зарарни камайтириб кўрсатиш мақсадида ўзгартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:13. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!