Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда DAF русумли юк машинаси ёниб кетди

Сурхондарёда DAF русумли юк машинаси ёниб кетди

Ёнғин сабабли транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

28 октябр куни Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи M-39 “Алмата–Бишкек–Тошкент–Термиз” автомобиль йўлида DAF русумли юк машинасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 08:54 да воқеа ҳақидаги хабар Сурхондарё вилояти ФВБ Бош бошқармасига келиб тушган. Қутқарув ва ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 09:43 да ўраб олинган, 09:55 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида юк машинасининг двигатель қисми, кабинaси ва юк бўлимидаги кўпикли юк бутунлай ёниб кетган. Қурбонлар қайд этилмаган.

Вазирлик маълумотига кўра, ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори ҳозирда аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида транспорт ҳаракати вақтинча секинлашган, ҳозирда йўл ҳаракати тўлиқ тикланган.

Киритилди: 14:37 28.10.2025. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!